Logo

«Эл-юрт умиди» жамғармаси айрим суд харажатларидан озод қилинди

Бугун 13:351 дақиқа

Энди жамғарма шартнома шартларини бузган стипендиатлардан хорижда ўқиш учун сарфланган маблағларни суд орқали ундирганда давлат божи тўламайди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси айрим суд харажатларидан озод қилинди © El-yurt umidi jamg'armasi

Адлия вазирлиги маълум қилишича, 2026-йил 13-ноябрда қабул қилинган ЎРҚ–1190-сонли қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, жамғарма шартнома мажбуриятларини бажармаган стипендиатларни хорижда ўқитиш учун сарфланган харажатларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга давлат божини тўламасдан мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, қонун билан вазирлик ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби ҳам ўзгартирилди.

Янги тартибга кўра, вазирлик ва идораларнинг буйруқ ҳамда қарорлари лойиҳалари тегишли портал
га жойланган кундан бошлаб камида 10 кун жамоатчилик муҳокамасида туриши шарт.

Агар дастлабки 5 кун ичида лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳаза ёки таклиф келиб тушмаса, ҳужжат ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилиши мумкин.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик олим Акмал Маҳмудов ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўртасидаги низо судгача етиб боргани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид