Энергиядан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари 622 млрд сўм зарар келтирди

18.07.2025 | 11:452 дақиқа

2025 йил бошидан буён 1,3 мингдан ортиқ истеъмолчи томонидан газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайд этилди. Бу давлатга 622 млрд сўм зарар етказган.

Энергиядан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари 622 млрд сўм зарар келтирди
Жорий йилда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 1 394 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Текширувларга кўра, ноқонуний истеъмол натижасида давлат манфаатларига 622,4 млрд сўмлик зарар етказилган. Хусусан, 118,8 млн метр куб табиий газ (қиймати 294,8 млрд сўм) ва 197,1 млн kWh электр энергияси (327,5 млрд сўм) ноқонуний ишлатилган. 2023–2025 йилларда автотранспортларга газ қуйиш компрессор шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирларида эса 182 та ҳолатда 457,8 млн метр куб, яъни 755,2 млрд сўмлик табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланган. Бу миқдор 91 мингдан ортиқ хонадоннинг йиллик газ эҳтиёжига тенг. Барча қоидбузарларга нисбатан белгиланган тартибда ҳуқуқий чоралар кўрилиши учун ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Теглар

Мавзуга оид