Logo

«Hana Bank» Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очмоқда

Бугун 16:401 дақиқа

Банк Жанубий Кореянинг йирик тижорат банкларидан бири бўлиб, дунёнинг 27 та мамлакатида ўз фаолиятини амалга оширади.

«Hana Bank» Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очмоқда © Foto: wikipedia

Марказий банк Жанубий Кореянинг «Hana Bank» банки ваколатхонасини аккредитациядан ўтказди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Ваколатхона Ўзбекистон молия бозорини ўрганиш, шунингдек, давлат органлари ва молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.

Маълумот учун, «Hana Financial Group» (Корея Республикаси) таркибига кирувчи «Hana Bank» 2015-йил 1-сентабрда «Korea Exchange Bank» билан бирлашган. Банк мамлакатнинг йирик тижорат банкларидан бири ҳисобланиб, жисмоний ва юридик шахсларга банк хизматлари, савдони молиялаштириш ҳамда бошқа молиявий хизматларнинг кенг турларини тақдим этади. Банк дунёнинг 27 та мамлакатида ўз фаолиятини амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг «Societe Generale» банки ҳам Ўзбекистондаги ваколатхонасини аккредитациядан ўтказгани хабар қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид