Logo

Ҳимоями ёки буйруқбозлик? Нега иловалар мажбурий ўрнатилмоқда?

Бугун 19:001 дақиқа

Давлат идоралари фуқаролардан турли мобил иловаларни ўрнатишни талаб қилмоқда. Бироқ бу иловаларда тўпланаётган шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги ва уларнинг тарқалиши учун жавобгарлик масаласи ҳалигача очиқ. Vaqt.uz навбатдаги интервюда экспертлар иштирокида айни шу масалаларни таҳлил қилди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда фуқароларга турли мобил иловаларни ўрнатиш бўйича талаблар кучаймоқда. Талабалардан «Xavfsiz talaba» иловасини ўрнатиш сўралаётгани, кўчаларда эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фуқароларни «APK Qo‘riqchi» иловасини юклаб олишга ундаётгани жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Бу жараёнда бир нечта муҳим савол юзага чиқади: фуқароларнинг шахсий маълумотлари қаерда сақланади, улардан ким фойдаланиши мумкин, илова ишлаб чиқувчилари қандай жавобгарликка эга ва энг муҳими, давлат ташкилотлари фуқароларни бундай иловаларни ўрнатишга мажбурлаш ҳуқуқига эгами? Vaqt.uz журналисти навбатдаги интервюда IT мутахассиси Алишер Тожиев ва ҳуқуқшунос Дилшод Ҳошимов билан айнан шу масалаларни муҳокама қилди.

Теглар

Мафтуна Яхшиликова

Мафтуна ЯхшиликоваМақолалар сони: 229

Барчаси

Мавзуга оид