Ипотека, автокредит ва микроқарзлар қандай фоизларда берилмоқда?
Марказий банк 21 сентябрь ҳолатида 5 хил турдаги кредит пуллари қайси банкларда пастроқ фоизларда ажратилаётганини таҳлил қилди.
© Vaqt.uzЎзбекистонда жисмоний шахслар учун мўлжалланган кредит маҳсулотлари бўйича фоиз ставкалари банклар кесимида сезиларли фарқ қилмоқда. Марказий банкнинг 21 сентябрь ҳолатидаги маълумотларида ипотека ва автокредитларнинг ўртача ставкалари бир-бирига яқин бўлса, микроқарзларда ставка анча юқори шаклланган.
Маълумотлар сўнгги 10 иш куни давомида банкларда амал қилган фоиз ставкалари асосида келтирилган.
Автокредит: ўртача ставка 21,9 фоиз
Сўнгги 10 иш куни давомида автомобиль харид қилиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича банклардаги ставкалар 18,1 фоиздан 25,8 фоизгача бўлган.
Энг паст ставка Aloqabankда — 18,1 фоиз. Кейинги ўринларда:
● Ipoteka bank — 20,0 фоиз;
● Asaka bank — 20,1 фоиз;
● Milliy bank — 20,8 фоиз;
● Ipak yo‘li bank — 20,9 фоиз;
● SQB — 21,6 фоиз.

Шу тариқа, энг паст ва энг юқори автокредит ставкаси ўртасидаги фарқ 7,7 фоиз бандини ташкил қилган.
Ипотека: ўртача ставка 21,8 фоиз
Уй-жой сотиб олиш, қуриш ёки таъмирлаш учун бериладиган ипотека кредитлари бўйича ўртача ставка 21,8 фоизни ташкил этган.
Энг паст ставка Infinbankда — 19,7 фоиз. Ундан кейин:
● BRB — 20,4 фоиз;
● Milliy bank — 20,9 фоиз;
● SQB — 21,0 фоиз;
● OFB — 21,1 фоиз;
● Hamkorbank — 21,5 фоиз;

Ипотека кредитлари бўйича энг паст ва юқори ставкалар орасидаги фарқ 6,3 фоиз бандини ташкил этган.
Микроқарзлар: ставкалар анча юқори
Микроқарзлар бўйича банклар ўртасидаги фарқ янада катта. 21 сентябрь ҳолатига уларнинг ўртача ставкаси 29,0 фоизни ташкил қилган.
Энг паст ставка Infinbankда — 24,0 фоиз. Шунингдек:
● Asia Alliance bank — 24,4 фоиз;
● Mikrokreditbank — 24,4 фоиз;
● Trastbank — 24,7 фоиз;
● Milliy bank — 24,9 фоиз;
● Aloqabank — 25,0 фоиз;

Натижада микроқарзлар бўйича энг паст ва энг юқори ставка ўртасидаги тафовут 16,1 фоиз бандига етган.
Бизнес кредитларида ўртача ставка 23,1 фоиз
Банкларнинг айланма маблағларни тўлдириш мақсадида юридик шахсларга ажратадиган кредитлари бўйича 21 сентябрь ҳолатидаги ўртача фоиз ставкаси 23,1 фоизни ташкил этган.
Ушбу йўналишда энг паст ставка Milliy bankда қайд этилган — 20,5 фоиз.
Кейинги ўринларда:
● Aloqabank — 20,9 фоиз;
● OFB — 20,9 фоиз;
● Apex bank — 21,1 фоиз;
● Poytaxt bank — 21,1 фоиз;
● Mikrokreditbank — 21,4 фоиз;
● Trastbank — 21,6 фоиз.

Айрим банкларда ставка 30 фоиздан ошган
Юридик шахсларга айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган кредитларда банклар ўртасидаги фарқ анча катта.
BRBда ставка 24,0 фоиз, Tenge bankда 24,1 фоиз, Universal bank ва Asaka bankда 25,2 фоизни ташкил этган.
SQB ва Turon bankда — 25,8 фоиздан, Kapital bankда — 26,0 фоиз, Davr bankда — 26,9 фоиз.
Юқорироқ ставкалар Garant bankда 27,6 фоиз, Anor bankда 27,8 фоиз, Hayot bankда 28,8 фоиз ва Tayanch bankда 30,7 фоиз даражасида қайд этилган.

Энг юқори кўрсаткич эса TBC bankда — 33,1 фоиз.
Шундай қилиб, ушбу кредит турида энг паст ва энг юқори ставкалар ўртасидаги фарқ 12,6 фоиз бандини ташкил қилган.





