Исроил дунёдаги энг йирик газ конига ҳужум қилди
Ҳужум ҳақидаги хабарлар фонида халқаро биржада газ нархи рекорд даражага етди.

Эрон ҳукумати Америка Қўшма Штатлари ва Исроил «Жанубий Парс» нефт-газ конига ҳамда унга тегишли инфратузилмага зарбалар берганини даъво қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги мамлакат давлат телевидениясига таяниб хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, қўшни Ассалуйедаги нефт ва нефт-кимё корхоналари ҳам зарар кўрган.
«Bloomberg» қайд этишича, агар бу маълумот тасдиқланса, низо бошланганидан бери Эрондаги бундай объектларга қилинган илк ҳужум бўлади.
Таъкидлаш жоизки, Шимолий ва Жанубий Парс дунёдаги энг йирик табиий газ конини ташкил этади. Унга Эрон ва Қатарга биргаликда эгалик қилади.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум ҳақидаги хабарлар фонида TTF биржасида апрел ойидаги газ етказиб бериш нархи минг кубометр учун 611 долларга етди. Бир неча соат ичида котировкалар ўнлаб долларга, феврал охиридан бери эса икки баравардан кўпроққа ошди.
Аввалроқ Қатар ва БАА Эрондаги уруш туфайли суюлтирилган табиий газ (СТГ) экспортини тўхтатган эди, бу эса дарҳол дунё бозорида газ нархи ошишига сабаб бўлди.





