add

Кескин бурилиш: Озарбойжон армияси тўлиқ НАТО стандартларига ўтмоқда

Илгари Озарбойжон армияси асосан совет ва рус қурол-аслаҳаларидан фойдаланарди. Энди улардан аста-секин воз кечади.

Кескин бурилиш: Озарбойжон армияси  тўлиқ НАТО стандартларига ўтмоқда

Озарбойжон қуролли кучлари НАТО стандартларига мослаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Илҳом Алиев ҳарбий блок вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

Илгари Озарбойжон армияси асосан совет ва рус қурол-аслаҳаларидан фойдаланарди. НАТО стандартларига ўтиш қуйидагиларни англатади:

— НАТО аъзоларидан (АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия) қурол-аслаҳа харид қилиш.

— Армиядан рус техника намуналарини аста-секин чиқариб ташлаш.

— Шахсий таркибни Ғарб қурилмалари билан ўқитиш.

«Боку Туркия армияси ва иттифоқнинг бошқа давлатлари ҳарбий идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Озарбойжон ерларни босқинчиликдан озод қилганидан буён ўзининг асосий мақсадига эришди», - деди Илҳом Алиев НАТО делегациясини қабул қилар экан.

Август ойида — Россия билан муносабатлар ёмонлашган бир пайтда — Алиев Озарбойжон ҳар доим урушга шай туриши кераклигини таъкидлаганди:

«Агар кимнингдир касал миясига Озарбайжонга қарши бирор фитна уюштириш фикри келса, улар бундан афсусланадилар», - деганди у.

Теглар

Мавзуга оид

Кескин бурилиш: Озарбойжон армияси тўлиқ НАТО стандартларига ўтмоқда | Vaqt.uz