Octobank HUMO карталари энди Apple Pay’ни қўллаб-қувватлайди
Octobank HUMO карталари эгалари учун харидлар ҳақини тўлашнинг яна бир қулай усули — Apple Pay пайдо бўлди. Банк Миллий тўлов тизими билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўз мижозларига ушбу имкониятни тақдим этди.

iPhone ва Apple Watch орқали, онлайн харидларда эса iPad ва Mac ёрдамида ҳам тўлаш мумкин. HUMO картасини iPhone’да Apple Pay’га қўшиш учун iOS 27 ёки ундан кейинги версия талаб этилади.
«Дастлаб мижозларимизга Visa ва Mastercard карталари билан Apple Pay’дан фойдаланиш имкониятини тақдим этдик. Энди HUMO Миллий тўлов тизими билан биргаликда навбатдаги қадамни ташламоқдамиз — миллий карталарни ҳам хизматга улаяпмиз. Ўзбекистондаги кундалик харидлар учун энди халқаро карта очиш шарт эмас. Octobank мижозлари учун банкнинг пластик, виртуал ва тезкор HUMO карталари мавжуд», — дея таъкидлади Octobank матбуот хизмати.
HUMO картасини қандай олиш мумкин?
Виртуал HUMO картасини Octo-Mobile иловасида расмийлаштириш мумкин. Тезкор картани Food Mall ва Eco Bozor’да жойлашган Octobank хизмат кўрсатиш нуқталарида, шунингдек, Фурқат кўчаси, 2-уй манзилидаги банк офисида олиш мумкин. Пластик карта фақат банк офисида расмийлаштирилади.
Виртуал ва тезкор карталарни улаш тартиби бир хил:
• картани Octo-Mobile иловасида фаоллаштиринг;
• карта балансини тўлдиринг;
• картани Apple Wallet ёки Octo-Mobile орқали Apple Pay’га қўшинг ва экрандаги кўрсатмаларга амал қилиб, уланишни тасдиқланг.
Шундан сўнг карта билан харидлар учун тўлов қилиш мумкин. Face ID функцияли iPhone’да ён тугмани икки марта босиш, харидни тасдиқлаш ва қурилмани мос контактсиз тўлов терминалига яқинлаштириш кифоя.
Картанинг ҳақиқий реквизитлари сотувчига узатилмайди: уларнинг ўрнига рақамли идентификатор ишлатилади. iPhone’да харид Face ID, Touch ID ёки қурилма пароли орқали тасдиқланади.
Octobank HUMO картангизни Apple Wallet’га қўшинг ва кундалик харидларингиз учун янги усулда тўлов қилинг.




