Logo

Ўзбекистонда энг кўп ЙТҲ қайси ҳудудларда қайд этилган?

Бугун 18:051 дақиқа

Тўққиз ой давомида мамлакатда 3,4 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, улар оқибатида 5 581 киши жабрланган.

Ўзбекистонда энг кўп ЙТҲ қайси ҳудудларда қайд этилган? © Foto: Toshkent shahri YHXB

2026-йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистон бўйлаб жами 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Ушбу авариялар оқибатида 5 581 нафар киши жабр кўрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар


Республика бўйича энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Самарқанд вилоятида содир бўлган — 471 та. Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида қайд этилди — 77 та.

Бошқа ҳудудлардаги ҳолат қуйидагича тақсимланган:

— Тошкент вилояти — 459 та;
— Тошкент шаҳри — 458 та;
— Наманган вилояти — 342 та;
— Фарғона вилояти — 340 та;
— Андижон вилояти — 219 та;
— Қашқадарё вилояти — 215 та;
— Сурхондарё вилояти — 199 та;
— Жиззах вилояти — 145 та;
— Қорақалпоғистон Республикаси — 140 та;
— Хоразм вилояти — 127 та;
— Навоий вилояти — 117 та;
— Бухоро вилояти — 82 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарималар ва балл ҳисоблашнинг янги тартиби белгиланганлиги ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид