
Ўзбекистонда эркак шифокорлар сони кўплиги маълум бўлди
2025 йил бошида мамлакатда шифокорлар сони ўтган йилга нисбатан ошган. Ҳудудлар бўйича энг кўп шифокорлар Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатида Ўзбекистонда барча йўналишларда фаолият юритаётган шифокорлар сони 107,5 минг нафарга етди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 1,8 минг нафарга ёки 1,7 фоизга кўпроқдир.
Бунда эркак шифокорлар 57,4 минг нафар ёки 53,4 фоизни ташкил этган. Аёл шифокорлар эса 50,1 минг нафар бўлиб, умумий соҳа ходимларининг 46,6 фоизини ташкил қилади.
Ҳудудлар бўйича энг кўп шифокор Тошкент шаҳрида қайд этилган — 23,9 минг нафар. Самарқанд вилояти 11,5 минг нафар шифокор билан иккинчи ўринда туради. Ундан кейин Фарғона вилояти 9,9 минг шифокор билан қайд этилган. Анджонда 8,1 минг, Тошкентда 7,4 минг, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида 6,7 минг нафардан шифокор фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Намангaн ва Хоразм вилоятларида шифокорлар сони 6,2 минг нафардан, Навоий вилоятида 3,3 минг нафар, Жиззахда 2,8 минг нафар, Сурхондарёда 4,8 минг нафар ва Сирдарё вилоятида 2 минг нафар шифокор рўйхатга олинган. Қорақалпоғистон Республикасида эса 5,5 минг нафар шифокор ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг зўр раҳбарларга 30 млн сўмдан пул мукофоти берилиши ҳақида хабар бергандик.





