Logo

Қайси банкларда микроқарз ва автокредит фоизлари энг паст?

Бугун 16:122 дақиқа

Марказий банк мамлакатдаги тижорат банклари таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитларнинг янгиланган фоиз ставкаларини маълум қилди.

Қайси банкларда микроқарз ва автокредит фоизлари энг паст? © Foto: invezz.com

Марказий банк мамлакатдаги тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини янгилади. 2026-йил 9-ноябр ҳолатига аҳолига ажратилаётган микроқарзлар бўйича ўртача ставка 27,5 фоизни, автокредитлар бўйича эса 21,8 фоизни ташкил этмоқда.

Микроқарз ставкалари

Микроқарзлар бўйича энг паст ўртача фоиз ставкаси «Mikrokreditbank»да қайд этилган — 21,9 фоиз. Кейинги ўринларда «Asaka bank» — 22,2 фоиз, «SQB» ва «Infinbank» — 24 фоиз, «Asia Alliance bank» — 24,2 фоиз ҳамда «Trastbank» — 24,3 фоиз билан жойлашган.

«Milliy bank»да микроқарз ставкаси 24,7 фоиз, «Aloqabank»да 24,9 фоиз, «Universal bank»да 25,1 фоиз, «Xalq banki»да 25,2 фоиз ва «Agrobank»да 25,4 фоизни ташкил этмоқда. «Ziraat bank»да бу кўрсаткич 26,3 фоиз, «OFB»да 26,9 фоиз, «Kapital bank»да 27 фоизга тенг.

Юқорироқ ставкалар «Poytaxt bank»да 27,6 фоиз, «BRB»да 29,4 фоиз, «Garant bank»да 29,9 фоиз ва «Hamkorbank»да 30,4 фоиз билан қайд этилган. «Apex bank»да ставка 31,7 фоиз, «Ipoteka bank»да 32 фоиз, «Anor bank»да 34,1 фоиз, «Davr bank»да 34,5 фоиз, «Tenge bank»да 35 фоиз ва «Ipak yuli bank»да 35,2 фоизни ташкил этмоқда. «Uzum bank»да бу кўрсаткич 38 фоиз, «TBC bank»да 39,2 фоиз ва «AVO bank»да 39,9 фоизга етган.

1

markaziy bank


Автокредит ставкалари

Автокредитлар бўйича энг паст ўртача фоиз ставкаси «Ipoteka bank» ва «Apex bank»да — 18,3 фоиз. Кейинги ўринларда «Asaka bank» — 18,4 фоиз, «BRB» — 18,5 фоиз ва «Aloqabank» — 18,6 фоиз билан жойлашган.

«Mikrokreditbank»да автокредит ставкаси 21 фоиз, «SQB»да 21,1 фоиз, «Milliy bank»да 21,2 фоиз, «Asia Alliance bank»да 21,8 фоиз ва «TBC bank»да 22 фоизни ташкил этмоқда.

«Turon bank»да ставка 22,3 фоиз, «Poytaxt bank»да 22,5 фоиз, «Ipak yuli bank»да 22,6 фоиз, «Xalq banki» ва «OFB»да 23,2 фоиз, «Trastbank»да 23,5 фоизга тенг.

Бошқа банкларда автокредит ставкалари қуйидагича: «Garant bank» — 24,5 фоиз, «Davr bank» — 25,4 фоиз ва «Hamkorbank» — 25,8 фоиз. Ушбу йўналишдаги банклар бўйича ўртача ставка 21,8 фоизни ташкил этмоқда.

2

markaziy bank

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кредит рекламаларида молиявий хавфлар ҳақида огоҳлантириш мажбурияти белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид