add

Қозоғистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Мирзиёевнинг таклифига Тўқаев 14-16 ноябр кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. 16-ноябр куни Марказий Осиё мамлакатлари лидерларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Қозоғистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 14–16 ноябр кунлари мамлакатимизга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Мазкур ташриф икки давлат стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашда муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Кун тартибидаги асосий мавзу – савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, маданий-гуманитар лойиҳалар каби устувор йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштириш.

Минтақавий ва глобал сиёсатнинг долзарб масалалари, кўп томонлама форматлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилади.

Халқаро саноат кооперацияси маркази ва қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Қозоғистон Республикаси Президенти Марказий Осиё ва Озарбойжон давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.

Теглар

Мавзуга оид

Қозоғистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади | Vaqt.uz