Садир Жапаров: «Биз дўст бўлиб қоламиз, аммо Ташиев давлат хизматига қайтмайди»

16.02.2026 | 16:352 дақиқа

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Камчибек Ташиевнинг давлат хизматига қайтмаслигини расман маълум қилди.

Садир Жапаров: «Биз дўст бўлиб қоламиз, аммо Ташиев давлат хизматига қайтмайди»

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Камчибек Ташиев билан ўртасидаги шахсий муносабатлар сақланиб қолгани, аммо кадрлар бўйича қарор якуний ва ўзгармаслигини билдирди.

Жапаров Ташиев лавозимдан кетганидан сўнг, у билан шахсан учрашган

«Биз дўст бўлиб қоламиз. Аммо у давлат хизматига қайтмайди. У дам олиши ва соғлиғини тиклаши керак. Атрофини тозаласин, «оқсоқоллар ва кўксоқоллар»дан халос бўлсин.

Тергов хизматлари ҳаммасини аниқлаб, тозалаб беради. Албатта, ҳозир у раҳмат демайди, хафа бўлади. Аммо йиллар ўтиб, «Дўстим, ўшанда тўғри қилган экансан», деб миннатдорлик билдиради», — деди президент. Шу билан бирга, у бу қарор ҳеч қандай ташқи босим ёки келишувлар билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, барча кадрлар бўйича қарорлар мустақил қабул қилинган. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида бошланган ислоҳотлар изчил давом эттирилишини билдирди. Давлат раҳбари мамлакатда сиёсий беқарорлик ёки навбатдан ташқари сайловлар учун асос йўқлигини қайд этди.

Ташиев тайинлаган вазирлар ва унинг яқинларини ишдан бўшатиш сабаблари

Президент Ташиев тайинлаган вазирлар ва унинг яқинларини ишдан бўшатиш бошлагани, баъзилари эса ўз хоҳишига кўра кетаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

«Ҳаммага хотиржам ишлашни айтдим. Ўз хоҳиши билан кетаётганлар — марҳамат. Барча вазирликларни ўғрилик факти бўйича текширяпмиз, топилса, жазога тортилади. Мен ҳар доим вазирларни қариндошлар ва дўстларни ишга олманг, деб огоҳлантирганман. Яқинларимдан ҳеч бири юқори давлат лавозимини эгалламаган», деди у.

Жапаров давлат бошқаруви куч билан эмас, ақл билан амалга оширилиши лозимлигини таъкидлади. Унинг фикрича, мамлакатда давлат тузилмалари фаолияти шахсан назорат қилинади ва юзага келаётган муаммоларга тезкор чора кўрилмоқда.

Президент барча ислоҳотлар қонун доирасида амалга оширилишини қўшимча қилди. Унинг айтишича, вазиятни беқарорлаштиришга уринишлар асоссиз бўлиб, мамлакатда барқарорлик сақланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид