Logo

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан виза тартибларини енгиллаштириш масаласини муҳокама қилди

Бугун 21:021 дақиқа

Бундан ташқари, икки томонлама савдо, инвестиция ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш йўналишларини ҳам муҳокама қилган.

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан виза тартибларини енгиллаштириш масаласини муҳокама қилди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Дугган билан учрашув ўтказиб, икки давлат ўртасидаги виза тартибларини енгиллаштириш масаласини кўриб чиқди. Бу ҳақда Администрация раҳбари ўзининг расмий Телеграм-каналида маълум қилди.

Музокаралар давомида виза масаласидан ташқари, икки томонлама савдо, инвестиция ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш йўналишлари муҳокама қилинган. Шунингдек, таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

«Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Дагган билан учрашдим. Савдо, инвестиция ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, таълимдаги ҳамкорлик ҳамда виза тартибларини енгиллаштириш масалаларига алоҳида тўхталдик. Қўшма ташаббусларимиз ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтариб, одамларимиз учун кенг имконият ва қулайликлар яратишига ишонаман», - дея ёзди Мирзиёева.

Теглар

Мавзуга оид