
Саида Мирзиёева Тошкентда экология бўйича махсус комиссия йиғилишини ўтказди
«Президент ҳар куни мендан шу масалалар бўйича ҳисобот сўрайди», – деди Тошкентда экология бўйича махсус комиссия йиғилишини ўтказаётган Саида Мирзиёева.

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун, 2 декабр куни кечқурун Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар бўйича махсус комиссия йиғилишини ўтказмоқда. Бу ҳақда комиссиянинг Telegram каналида хабар берилди.

Йиғилишга қабул қилинган чора-тадбирлар хусусида Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ахборот бермоқда.
Вазият раҳбарият назоратида, доимий кузатув ва таҳлил олиб борилмоқда, давлат ҳаво ифлосланиши муаммоларини бартараф этишга қаратилган чоралар кўрмоқда.
Президент администратсияси раҳбари Саида Мирзиёева Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказмоқда.
«Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар. Халқимизнинг саломатлиги билан боғлиқ масала бўлган жойда ҳеч биримизнинг сусткашликка йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ», - деди Саида Шавкатовна.
Махсус комиссия йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги яшил ҳудудларни сақлаш ва кўпайтириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаган.
«Администрация раҳбари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларидан бу йўналишда олиб борилаётган ишлар юзасидан мунтазам равишда ҳисобот бериб туришни талаб этди. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Махсус комиссия аъзолари олдига аниқ вазифалар қўйди: ҳозирда амалга оширилаётган чора-тадбирлар муайян муддатларга эга бўлиши ва тизимли равишда бажарилиши лозим. Келгуси йилда бундай вазият такрорланмаслиги керак», - дейилади хабарда.
Кўриб чиқилган кенг қамровли чора-тадбирлар мажмуаси қуйидагиларни ўз ичига олади: яшил майдонларни барпо этиш турлари ва жойлари, ариқ тизимини қайта тиклаш, иссиқхоналар ва саноат корхоналари чиқиндиларини камайтириш ҳамда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича бошқа шошилинч ҳаракатлар.
Маълумот учун, Япониянинг замонавий технологияси асосида охирги 1 ҳафталик текширувлар шуни кўрсатмоқдаги, ҳаво таркибидаги 40 фоиз чанглар антропоген унсурлар (одамларнинг таъсири билан шаклланган), 60 фоизи эса табиий чанглар экани маълум бўлган.





