Logo

Самарқандда ШҲТнинг хавфсизлик бўйича янги мулоқоти бошланди

Бугун 16:301 дақиқа

Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган халқаро учрашувда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, рақамли технологиялар келтириб чиқараётган хавфсизлик таҳдидлари муҳокама қилинмоқда.

Самарқандда ШҲТнинг хавфсизлик бўйича янги мулоқоти бошланди © Foto: uza

Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади.

«Рақамли трансформация даврида хавфсизлик: янги технологиялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш» мавзусидаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Б.Қурбонов раислигида ўтказилмоқда.

Учрашув аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро мулоқот қатнашчиларига мурожаатини Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов ўқиб эшиттирди.

Мазкур форматни йўлга қўйиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга тегишли бўлиб, илк бор 2024-йилда ШҲТнинг Остона шаҳридаги саммитида янграган. 

2025-йилда Тянсзинда бўлиб ўтган Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқотини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинган эди.

Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар, мулоқот бўйича ҳамкорлар махсус хизматларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, таклиф этилган меҳмонлар қатнашмоқда.

Теглар

Мавзуга оид