add

Сирдарёда нарколаборатория ташкил этган эр-хотин қўлга олинди

Бугун 13:55891

Гулистон шаҳрида яшовчи шахс ва унинг турмуш ўртоғи ҳозирда Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи, аслида Фарғона вилоятида туғилган фуқаро билан келишган ҳолда, унинг уйида синтетик наркотик моддалар тайёрлаб, сотгани аниқланди.

Сирдарёда нарколаборатория ташкил этган эр-хотин қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида нарколаборатория аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Гулистон шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс ва унинг 1996 йилда туғилган турмуш ўртоғи, шу шаҳарда истиқомат қилувчи 1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро билан келишиб, синтетик гиёҳванд моддалар тайёрлаш ва уларни «закладка» усулида мижозларга етказиб бериш билан шуғулланган.

Тадбир вақтида фуқаролар фаолият юритган хонадондан 4 килограмм 373 грамм «Мефедрон» синтетик моддаси, электрон тарози, миксер, противогаз, зип-пакетлар ва қадоқлаш учун мўлжалланган турли асбоблар ашёвий далил сифатида олинди.

Тергов жараёнида аниқланишича, оғуфурушлар МДҲ давлатлари бўйлаб интернет тармоғида синтетик наркотиклар сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ томонидан хориждан юборилган хом-ашёлардан фойдаланиб, гиёҳвандлик воситалари тайёрлашган.

Ҳозирда мазкур 3 нафар фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳванд моддалар фош этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Сирдарёда нарколаборатория ташкил этган эр-хотин қўлга олинди | Vaqt.uz