Тошкент метроси 23-июн куни 01:00 гача ишлайди
Эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Португалия ўйини муносабати билан пойтахт метрополитенининг иш вақти узайтирилди.
© Vaqt.uz | Javhar ChorshanbiyevaЭртага 23-июн куни, Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон-Португалия учрашуви бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Тошкент метрополитенининг иш вақти узайтирилди.
Ўзбекистон МТЖнинг Португалияга қарши учрашуви соат 22:00 да бошланади. Натижада пойтахтда йўловчилар оқими ортиши мумкин.
Шу муносабат билан барча йўналишларда поездлар ҳаракати бир соатга узайтирилиб, метро 01:00 гача хизмат кўрсатади.
Маълумот ўрнида, 18-июн куни бўлиб ўтган Ўзбекистон-Колумбия ўйини сабабли барча давлат ташкилотларида иш вақти соат 10:00 да бошланган эди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси турнирнинг биринчи турида Колумбия термасига қарши баҳс ўтказди. Учрашувда 3:1 ҳисобида Лотин Америкаси вакиллари ғалаба қозонган эди.





