add

Туман экология бўлимлари ҳокимлик тузилмасига ўтказилмайдиган бўлди

Бўлинмалар ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ва янги ташкил этилган Экология қўмитаси олдида ҳисобдор бўлади.

Туман экология бўлимлари ҳокимлик тузилмасига ўтказилмайдиган бўлди

Аввалроқ президентининг тегишли фармони билан бир қанча вазирликлар ва ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилиши ҳақида хабар қилинганди. Жумладан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилиши кўзда тутилганди.

Бу жамоатчилик фаолларининг кўплаб эътироз ва хавотирларига сабаб бўлганди.

19 ноябр куни президентнинг тегишли фармонига асосан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси таркибидан чиқарилиб, унинг негизида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилди.

Шунингдек, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш бўйича президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, Экология қўмитаси ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдор ҳисобланади. Қўмита ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади ҳамда унинг фаолиятига ушбу мансабдор шахсларнинг аралашуви тақиқланади.

Қарорга мувофиқ, ҳудудий бўлинмалар ва туман (шаҳар) бўлимлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тузилмасига кирмайди ҳамда ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ва Экология қўмитаси олдида ҳисобдор бўлади.

Теглар

null null

Vaqt.uzМақолалар сони: 563

Барчаси

Мавзуга оид

Туман экология бўлимлари ҳокимлик тузилмасига ўтказилмайдиган бўлди | Vaqt.uz