add

Туркия ўзбекистонликлар учун электрон иш визаларини жорий этиши мумкин

Туркияга бошқа турдаги визалар асосида кирган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномасини олиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

Туркия ўзбекистонликлар учун электрон иш визаларини жорий этиши мумкин

Туркия делегациясининг фуқаролари учун электрон иш визаларини жорий этиш имкониятларини кўриб чиқади, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон делегациясининг Анқарага амалий ташрифи доирасида 27 октaбр куни Туркия Ички ишлар вазирлигида учрашув бўлиб ўтган.

Учрашув давомида турк томони Ўзбекистон фуқароларига Туркияга бошқа турдаги визалар асосида кирган ҳолда мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномасини олиш имкониятини тақдим этиш масаласини ўрганиб чиқишини маълум қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон турк миллатига мансуб бошқа давлат фуқароларига ишлаш ва тадбиркорлик билан шуғулланишни осонлаштирувчи фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Туркия ўзбекистонликлар учун электрон иш визаларини жорий этиши мумкин | Vaqt.uz