ТВС Uzbekistan кичик ва ўрта бизнес учун имкониятларни кенгайтириб, корпоратив ва бизнес карталарни ишга туширмоқда
Марказий Осиёдаги етакчи рақамли банкинг экотизими ТВС Uzbekistan TBC Biznes'да корпоратив ва бизнес карталар ишга туширилганини эълон қилади. Бу экотизимнинг кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлар учун қулай рақамли маҳсулотларни ривожлантириш стратегиясининг бир қисмидир.

Ушбу карталар бизнес ҳисобварағидаги пулдан харидлар, хизматлар учун тўлов, иш учрашувлари, хизмат сафарлари ва бошқа вакиллик харажатлари учун фойдаланиш имконини беради. Бизнес карта якка тартибдаги тадбиркорлар учун мўлжалланган бўлиб, ундан нақд пул ечиш ҳам мумкин. Корпоратив карта эса юридик шахсларга мўлжалланган ва фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар учун фойдаланилади. Иккала карта ҳам Visa Business Platinum асосида чиқарилади. Карта эгалари Visa Business Platinum имтиёзларидан, жумладан, аэропортлардаги CIP-залларга ташриф буюриш ҳамда Visa дастури шартлари асосида тақдим этиладиган махсус таклифлардан фойдаланиши мумкин.
Бизнес карталар
Бизнес карталар тадбиркорлар учун кундалик банк вазифаларини банк кассасига мурожаат қилмасдан онлайн ҳал қилиш имконини берувчи тўлиқ рақамли ечимнинг бир қисми сифатида яратилган. Масалан, QR, SoftPOS ёки терминал орқали тўловни қабул қилиш, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш, харидлар учун тўлов қилиш ва нақд пул ечиб олиш — ва буларнинг барчаси кеча-ю кундуз ва банкка ташриф буюрмаган холда. Филиалнинг иш вақтини аниқлаш ёки уни харитадан қидириш шарт эмас. Тадбиркор банкоматдан пул ечиши мумкин, банк хизматлари эса телефонда мавжуд.
Биз бизнеснинг банк билан ўзаро муносабати шахсий тўловлар учун иловадан фойдаланиш каби оддий ва тушунарли бўла олади, деб ҳисоблаймиз. Бизнес карта бизнинг таклифимизни янада кучайтиради: тадбиркор зарур харидлар учун тўловни амалга ошириши ва нақд пулни бевосита бизнес ҳисобидан ечиб олиши мумкин. Шу билан бирга, биз шахсий ва бизнес маблағларини аралаштириш одатини ўзгартиришга ёрдам бермоқчимиз. Тадбиркор тушумни шахсий картага ўтказса, ҳисоб юритиш ва режалаштириш қийинлашади: бизнес учун маблағлар оилавий харидларга, оилавий жамғармалар эса бизнеснинг жорий вазифаларига сарфланиши мумкин. Қулай бизнес карта эса бу оқимларни ажратишга ёрдам беради. Бозор учун бу қулайликни йўқотмаган ҳолда кўпроқ шаффофлик демакдир, — дейди ТВС Uzbekistan бош директори Ника Курдиани.
Корпоратив карталар
Корпоратив карталар ғояси асосида тадбиркорларга нафақат ҳисобдан картага пул ўтказиш, балки вакиллик харажатларини бошқариш имкониятини тақдим этиш, қоғозбозлик ва вақт сарфини камайтириш ётади.
TBC Biznes корпоратив картани тўлов воситасидан компания харажатларини бошқариш воситасига айлантирмоқда. Якин орада бизнес ходимлар ва турли операциялар учун шахсий лимитларни ўрнатиши, молиявий назоратни йўқотмаган ҳолда тўловларни тақсимлаши мумкин бўлади. Бу ходимлар учун молиявий эркинлик ва раҳбарлар учун шаффофликнинг янги даражасидир: компания харажатларни амалга оширилгандан кейин эмас, балки олдиндан назорат қилади, — дейди Ника Курдиани.
TBC Biznes 2024-йилнинг декабр ойидан буён ривожланиб келмоқда. Шу вақт ичида унга 45 мингдан ортиқ тадбиркор қўшилди.Бугун тадбиркор TBC Biznes иловасини юклаб олиб, онлайн рўйхатдан ўтиши ва ҳисобварақ очиши, ягона QR-кодга буюртма бериши, тўловларни қабул қилишни бошлаши, контрагентлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириши, энди эса корпоратив ва бизнес карталардан ҳам фойдаланиши мумкин. Буларнинг барчаси банкка бир марта ҳам бормасдан амалга оширилади.
Батафсил маълумот: YTT uchun biznes karta Visa Platinum | TBCBANK.UZ
Реклама





