Уй-жой учун ипотека: қайси банклар энг паст фоизли кредитларни таклиф қилмоқда?
Ўзбекистон Марказий банкининг 2026-йил 22-июн ҳолатига кўра, аҳоли учун ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкасини эълон қилди.
© vaqt.uzЎзбекистон Марказий банкининг 2026-йил 22-июн ҳолатига кўра аҳоли учун ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси ўтган ҳафтага нисбатан 0,2 фоизга камайиб, 22,2 фоизни ташкил этган.
Энг паст ипотека фоиз ставкасини 18,6 фоиз билан «OFB» таклиф қилмоқда. Шунингдек, «Agrobank»да ипотека кредити 20,8 фоиз, «SQB»да 21,0 фоиз, «Milliy bank»да 21,2 фоиз ва «Asakabank»да 21,6 фоиздан ажратилмоқда.
Шунингдек, «Ipotekabank» ипотека кредитларини 21,7 фоиз, «Hamkorbank» 22,0 фоиз, «BRB» 22,6 фоиз, «InFinbank» 23,1 фоиз, «Xalq banki» 23,3 фоиз ҳамда «Aloqabank» 24,0 фоиз ставкада таклиф этмоқда.
Юқорироқ фоиз ставкалари қаторидан «Trastbank» 24,1 фоиз, «Mikrokreditbank» 24,6 фоиз, «Ипак Йўли банк» 24,9 фоиз ва «Asia Alliance Bank» 25,0 фоиз кўрсаткич билан ўрин олган.
Энг юқори ипотека фоиз ставкалари «Universal bank» ва «Turon bank»да 26,0 фоиз, «Davr bank»да эса 27,0 фоизни ташкил этган.
Марказий банк маълумотларига кўра, жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 23,0 фоизни, юридик шахсларга ажратилган кредитлар бўйича эса 22,6 фоизни ташкил этган.

Манба: Марказий банк
Маълумот учун, 5 ойида Ўзбекистонда 21,5 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредитлари расмийлаштирилди. Шу билан бирга, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан 622,8 млрд сўмлик субсидиялар тўлаб берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ уй-жой учун давлатдан субсидия олиш шартлари, кимларга ва қай тарзда берилиши ҳақида маълумот берган эдик.





