add

Хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланди

Кеча 23:001 дақиқа

Соғлиғидаги муаммо сабаб камар тақиш имкони бўлмаган фуқаролар учун QR-кодли тиббий маълумотнома жорий этилди.

Хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланди

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Саломатлиги сабабли хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати» лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилганди.

Мазкур рўйхат 13 январ куни Адлия вазирлигида 3755-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қайд этилишича, ушбу касалликлардан бири аниқланган шахсларга QR-кодли тиббий маълумотнома берилади. Маълумотнома «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ва бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ёки бемор даволанган давлат тиббиёт муассасаси томонидан бепул тақдим этилади.

Маълум қилинишича, мазкур тиббий маълумотноманинг амал қилиш муддати олти ойни ташкил этади. Муддат тугагач, бемор қайта тиббий кўрикдан ўтиши ва зарурат мавжуд бўлса, ҳужжатни янгилаши талаб этилади.

Теглар

Мавзуга оид