Янги Тошкентда 100 миллиард сўмлик меҳмонхона аукционга қўйилди
Бугун 10:291 дақиқа
Беш қаватли бинонинг бошланғич нархи 5 млрд сўмдан бошланади, савдоларда 23-октабрдан иштирок этиш мумкин
© E-auksionТошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 2025 йилда қурилган 5 қаватли меҳмонхона биноси электрон савдога чиқарилди.
Объект Янги Тошкент ҳудуди яқинидаги Чингелди маҳалласида жойлашган. Суратлар ва очиқ маълумотларга кўра, гап 12 та меҳмонхонадан иборат мажмуадаги Фарғона меҳмонхонаси ҳақида кетмоқда.
2025 йилда қурилган бино беш қаватдан иборат бўлиб, 62 та хонани ўз ичига олади. Умумий майдони 5373 квадрат метрни, шундан фойдали майдони 4635 квадрат метрни ташкил этади.
Лотнинг бошланғич нархи 100 млрд сўм этиб белгиланган, сотувчи Универсалбанк. Савдолар 23-октабрда бошланади.
Меҳмонхонанинг умумий майдони 5,3 минг квадрат метрни, фойдаланиш майдони эса 4,6 минг квадрат метрни ташкил этади. Бино эгаллаган ҳудуд 0,32 гектар.
62 хонали объектнинг қурилиш ости майдони 0,08 гектар бўлиб, бошланғич нархи 5 млрд сўмдан бошланади. Гаров пули эса 1 млрд сўм этиб белгиланган.
Ер майдони ижара шартномасига асосан 49 йил муддатга, яъни 2073 йилгача ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент марказида жойлашган умумий бошланғич нархи қарийб 660 миллиард сўм бўлган «Наврўз» боғига тегишли икки кўчмас мулк объекти аукционга қўйилганди.





