Яқин Шарқдаги уруш Ўзбекистонда бензин нархини оширди

Уруш фонида биржада бензин нархлари қисқа вақт ичида 5 фоизгача кўтарилди.

Яқин Шарқдаги уруш Ўзбекистонда бензин нархини оширди

Феврал ойи сўнггида АҚШ-Исроил-Эрон ўртасида уруш бошланди. Ҳарбий ҳаракатлар Яқин Шарқдаги бошқа давлатларга ҳам тарқалди. Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғозининг ёпиб қўйилиши эса Жаҳонда нефт нархларини ошириб юборди.

Уруш бошланишидан олдин, 2026-йилнинг 27-февралида Ўзбекистондаги биржа савдоларида АИ 92 маркали бензин нархи тоннаси учун 12 083 сўмдан сотилган эди.

Март ойида давомида бензин нархи тоннаси учун 12 730 сўмдан ошиб кетди. 16 март ҳолатига кўра, нархлар уруш бошланишидан олдингги даврга нисбатан 4,9 фоизга ошган. Бир тонна бензин биржа савдоларида 12 700 сўм атрофида сотилмоқда.

Бензин ишлаб чиқариш камаймоқда

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш сўнгги уч йилдан бери камайиб бормоқда. 2023-йилда 1,33 млн тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2025-йилга келиб бу кўрсаткич 1,2 млн тоннагача пасайиб кетди.

2026-йилдан бошлаб бензин ишлаб чиқариш аввалги йилга нисбатан кўпайишни бошлади. Бироқ, 2023-2024-йилги кўрсаткичларга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми ҳамон пастлигича қолмоқда.

Импорт эса ошмоқда

Ишлаб чиқариш камайиши фонида мамлакатда бензин импорт қилиш ошиб боряпти. 2025-йилда бензин импорти 5,8 фоизга ўсиб, 1,6 млрд долларни ташкил қилди.

Бензин импорт қилиш 2026-йилда сезиларли кўпайган. Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, январ-феврал ойларида хориждан 279 млн литр бензин олиб келинган. Бу 2025-йилнинг мос даврига нисбатан (135 млн литр) 2 баробардан ҳам ошиқ кўпроқ дегани.

Бунда жорий йилда импорт қилинаётган бензин нархи литри учун 2025-йилга нисбатан қимматроқ бўлмоқда. Март ойидан бошлаб импорт янада қимматлашган.

Теглар

Мавзуга оид