Logo

Абдулла Арипов Қирғизистонга борди

Кеча 22:401 дақиқа

Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари тор ҳамда кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказади.

Абдулла Арипов Қирғизистонга борди © Foto: kg.akipress.org

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов икки томонлама тадбирларда иштирок этиш учун Қирғизистонга борди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбарини «Иссиқкўл» халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев кутиб олди. 23 июн куни Касималиев ва Арипов ҳамраислигида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 12-йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш

Икки давлат вакилларининг режалаштирилган учрашуви тор ва кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтади. Йиғилишлар давомида томонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг асосий йўналишларини, жумладан, савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Ҳукуматлараро комиссия иши якунлари бўйича қатор қўшма икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид