Logo

Дастлабки 10 млн тонна маъдан қайта ишланди

Бугун 10:552 дақиқа

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 3-Мис бойитиш фабрикаси жамоаси 10 млн тонна маъданни қайта ишлаш бўйича юқори меҳнат маррасини забт этди.

Дастлабки 10 млн тонна маъдан қайта ишланди

2026-йил 16-мартдан 4-ноябрга қадар фабрикада 10 миллион тонна маъдан қайта ишланди. Шу давр мобайнида Мис эритиш заводига 160 минг тоннадан ортиқ мис концентрати етказиб берилди.

Рисунок1

Бугун онлайн мулоқотда 3-Мис бойитиш фабрикаси раҳбарияти комбинат бошқарув раиси Абдулла Хурсановга фабрикада қайта ишланган маъдан ҳажми 10 миллион тоннага етгани ҳақида ахборот берди. Ушбу марра корхонани ишга туширишда ўз ҳиссасини қўшган ҳар бир ишчи-ходим меҳнатига ҳурмат ифодаси, шунингдек, ишлаб чиқариш сари ишончли ҳаракатнинг рамзи бўлди. Жамоа учун бу нафақат босиб ўтилган йўл сарҳисоби, балки лойиҳавий кўрсаткичларга эришиш йўлидаги муҳим масъулият ҳамдир.

10 миллион тонна кўрсаткич 3-МБФнинг шаклланишидаги илк йирик босқич бўлиб, комбинатнинг ортиб бораётган ишлаб чиқариш салоҳиятини яна бир бор тасдиқлайди.

Рисунок2

2026-йил 16-март фабрика тарихида унутилмас сана сифатида қолди. Шу куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиш орқали янги корхона фаолиятига старт берди ва «Ёшлик I» конини ўзлаштириш бўйича йирик лойиҳани амалга оширишда муҳим босқич бошланди.

Рисунок3

Давлат раҳбарининг ташаббуси ва доимий эътибори билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа мамлакат саноат салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айнан шу юксак эътибор ва қўллаб-қувватлаш кенг кўламли ишларнинг жадал суръатда амалга оширилишига замин яратди.

Рисунок4


3-МБФ ушбу лойиҳанинг асосий объектларидан бири ҳисобланади. Фабриканинг лойиҳавий қуввати йилига 60 миллион тонна маъданни қайта ишлашга мўлжалланган. Тўлиқ қувватда ишлаганида эса йилига қарийб 900 минг тонна мис концентрати ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

Фабрикада маъдан қайта ишлаш ҳажмининг ўсиш динамикаси ишлаб чиқариш қувватлари қай даражада ўзлаштирилаётганини яққол кўрсатади. Хусусан, март ойида 661,5 минг тонна маъдан қайта ишланган бўлса, июн ойига келиб бу кўрсаткич 1 миллион 161 минг 805 тоннани ташкил этди. Октябр ойида эса 1,6 миллион тоннадан ошди. Демак, октябр ойидаги натижа март ойидаги кўрсаткичдан қарийб 2,5 баробар юқори бўлди.

Рисунок5

Айни пайтда фабрикадаги 12 та тегирмондан 10 таси фойдаланишга топширилган. Қолганларида эса созлаш ва синов ишлари олиб борилмоқда. Яқин вақтларда уларни ҳам ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш режалаштирилган.

Рисунок6

10 миллион тонна — бу салмоқли натижа, аммо якуний марра эмас. Олдинда фабрикани босқичма-босқич лойиҳавий қувватга олиб чиқиш, технологик жараёнларни барқарорлаштириш, мис концентрати сифатини юқори даражада сақлаш каби муҳим вазифалар турибди.

Реклама

Теглар

Мавзуга оид

Дастлабки 10 млн тонна маъдан қайта ишланди | Vaqt.uz