Logo

Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни белгилади

Бугун 16:351 дақиқа

Унга кўра, молия ташкилотлари ва тўлов тизимлари фойдаланувчиларнинг биометрик маълумотларини фақат мамлакат ҳудудида сақлаши лозим.

Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни белгилади

Марказий банк мижозларни идентификация ва аутентификация қилишда фойдаланиладиган биометрик маълумотларни сақлаш тартибини кучайтирувчи янги талабларни жорий этди.

Тегишли қарор 1 август куни давлат рўйхатидан ўтказилиб, расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган.

Янги тартиб тўлов тизими операторлари, тўлов хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар, факторинг электрон платформалари ҳамда кредит бюроларига татбиқ этилади.

Қандай талаб жорий этилди?

Янги қоидаларга мувофиқ, жисмоний шахсларни идентификация ва аутентификация қилиш жараёнида фойдаланиладиган барча биометрик маълумотлар фақат Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт.

Шу билан бирга, биометрик бўлмаган бошқа шахсга доир маълумотларни амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда мамлакат ташқарисида сақлаш ва уларга ишлов беришга рухсат берилади.

Бу норма «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунда белгиланган талабларга мувофиқ қўлланилади.

Асосий мақсад

«Мазкур қўшимчалар молия бозорида мижозларнинг биометрик маълумотларини сақлашга нисбатан ягона ҳуқуқий ёндашувни шакллантириш, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича белгиланган талабларнинг амалда ижро этилишини таъминлаш ҳамда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», — дейилади Марказий банк матбуот хизмати хабарида.

Теглар

Мавзуга оид