Logo

Миллий сертификат саволлари сотилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Бугун 10:551 дақиқа

«Х вариант» номи остида миллий сертификат саволлари сотилаётгани ҳақидаги хабарларга Билимни баҳолаш агентлиги муносабат билдирди.

Миллий сертификат саволлари сотилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди © Bilimni baholash agentligi

Ижтимоий тармоқларда миллий сертификат имтиҳонлари бошланиши арафасида «Х вариант» номи остида тест саволлари сотилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларда гўёки бу жараёнга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ҳудудий бўлимлари ходимлари ҳамда айрим репетиторлар алоқадор экани иддао қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий муносабат билдирди.

Агентлик баёнотида қайд этилишича, ушбу даъволар ҳеч қандай аниқ далил билан тасдиқланмаган. Сотилаётгани айтилаётган тест саволларининг ҳақиқий имтиҳонларда қўлланиладиган саволларга ҳам, агентлик ходимларига ҳам умуман алоқаси йўқ.

Таъкидланишича, миллий сертификат имтиҳонлари учун тайёрланган тест топшириқларининг махфийлиги ва хавфсизлиги белгиланган қатъий тартибда, тўлиқ кафолатланган ҳолда таъминланган.

«Фуқаролардан тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни ва «100 фоиз кафолатланган саволлар» ваъдаси билан пул талаб қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишни сўраймиз. Бундай ҳолатларга оид аниқ далиллар бўлса, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш мумкин», - дейилади Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабарида.

Теглар

Мавзуга оид