add

Ўзбекистонда энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида яшайди

2025 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 069 116 кишини ташкил этган.

Ўзбекистонда энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида яшайди

2025 йил 1 октябр ҳолатида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 069 116 кишини ташкил этди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида истиқомат қилади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Статистик маълумотларга кўра, энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида истиқомат қилади — 4 миллион 360 минг киши. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (4 204 284 киши) ва Қашқадарё вилояти (3 697 658 киши) жойлашган.

Андижон вилоятида 3,5 миллион, Наманган вилоятида 3,17 миллион, Тошкент шаҳрида 3,16 миллион ва Тошкент вилоятида 3,14 миллион киши истиқомат қилади. Шу билан бирга, Сурхондарё вилоятида 2,99 миллион, Бухоро вилоятида 2,09 миллион, Хоразм вилоятида эса 2,05 миллион киши қайд этилган.

Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли сони 2 миллион 46 минг нафарни ташкил этса, Жиззах вилоятида 1,55 миллион, Навоий вилоятида 1,1 миллион, Сирдарё вилоятида эса 942 минг киши истиқомат қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2026 йил 15 январ–28 феврал кунлари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Бу ҳар бир фуқаро ва хўжалик ҳақида аниқ маълумот тўплаш, келгусидаги ижтимоий-иқтисодий режаларни белгилашда муҳим қадам ҳисобланади.

Рўйхатга олиш 2 босқичда амалга оширилади:

— 1 босқич (15–31 январ):

17 кун давомида фуқаролар sensus.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлади.

Бу қулай, тез ва замонавий усул бўлиб, уйдан чиқмасдан рўйхатда қатнашиш имконини беради.

— 2 босқич (4–28 феврал):

«Маҳалла еттилиги» аъзолари уйма-уй юриб, планшетлар орқали рўйхатга олиш жараёнларини амалга оширади.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида яшайди | Vaqt.uz