
Ўзбекистонда ишлаётган профессор-ўқитувчилар сони маълум қилинди
Мамлакат олий ўқув юртларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар сони 4 йил ичида 54,5 фоизга ошди.

2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчи ходимлар сони 49,6 минг кишини ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, профессор-ўқитувчилар сони 2020/2021 ўқув йили бошига нисбатан 17,5 минг кишига ёки 54,5 фоизга ошган.
Профессор-ўқитувчи ходимлар сонида эркаклар 26,7 минг нафарни (53,8 фоиз), аёллар эса 22,9 минг нафарни (46,2 фоиз) ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида ОТМларда ишлаётган профессор-ўқитувчилар сони қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси — 2,7 минг нафар;
Андижон вилояти — 3,1 минг нафар;
Бухоро вилояти — 3,2 минг нафар;
Жиззах вилояти — 2,1 минг нафар;
Қашқадарё вилояти — 2,2 минг нафар;
Навоий вилояти — 1,1 минг нафар;
Наманган вилояти — 2,3 минг нафар;
Самарқанд вилояти — 4 минг нафар;
Сурхондарё вилояти — 2 минг нафар;
Сирдарё вилояти — 0,7 минг нафар;
Тошкент вилояти — 2,5 минг нафар;
Фарғона вилояти — 2,7 минг нафар;
Хоразм вилояти — 2,1 минг нафар.
Маълумот ўрнида, 2024/2025 ўқув йилида мамлакат бўйлаб олий таълим муассасаларига 381,7 минг талаба қабул қилинган. Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилидагидан 2,2 баробарга ортган.
Эслатиб ўтамиз, ОТМларда контракт тўлови муддатларида ўзгариш бўлганди. Тўловнинг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентябргача, юқори босқич талабалари учун 1 октябргача, шунингдек, камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача амалга оширилади. Бунда, ОТМ ректори томонидан муддат узайтирилиши ҳам мумкин.





