Logo

Ўзбекистондаги банкларнинг капитали бир йилда 17 фоизга ошди

Бугун 17:372 дақиқа

Мамлакатда фаолият юритаётган 35 та банкнинг жами капитали 153 трлн сўмни ташкил этмоқда.

Ўзбекистондаги банкларнинг капитали бир йилда 17 фоизга ошди © ijtimoiy tarmoqlar

2026-йил 1-октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган 35 та тижорат банкининг жами капитали 153 трлн сўмни (аниқ кўрсаткич — 152,9 трлн сўм), устав капитали эса 101,2 трлн сўмни ташкил этди. Жами капитал ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга, устав капитали эса қарийб 10 фоизга ўсган. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Сўнгги бир йил ичида банкларнинг жами капитал ҳажми бўйича таркибида қатор ўзгаришлар кузатилди. Хусусан, жами капитали 5 трлн сўмдан ошадиган банклар сони 10 тадан 11 тага етди. 2 трлн сўмдан 5 трлн сўмгача бўлган капиталли банклар сони 7 тадан 8 тага ошган бўлса, 500 млрд сўмгача бўлган банклар сони 4 тадан 1 тага камайди.

Капитали 10 трлн сўм ва ундан юқори бўлган 4 та банкнинг жами капиталдаги улуши 42 фоиздан 39 фоизга тушди. Жами капитали 5 трлн сўмдан 10 трлн сўмгача бўлган 7 та банкнинг улуши эса 29,9 фоиздан 33,8 фоизга кўтарилди.

Устав капитали таркибидаги ўзгаришлар


Устав капитали 2 трлн сўмдан 5 трлн сўмгача бўлган банклар сони 4 тадан 7 тага кўпайди ва бу гуруҳнинг жами устав капиталидаги улуши 14,5 фоиздан 22,7 фоизга ошди.

Тизимдаги банкларнинг ярмидан кўпи, яъни 19 таси, устав капитали 500 млрд сўмдан 1 трлн сўмгача бўлган гуруҳда жойлашган бўлиб, уларнинг умумий устав капиталидаги улуши 11,5 фоизни ташкил қилмоқда.

rasm

markaziy bank

Маълумот учун, устав капитали — акциядорлар банкка киритган маблағ ҳисобланади. Жами капитал эса унга қўшимча равишда тақсимланмаган фойда, захиралар ва бошқа манбаларни ҳам ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 35 та банкнинг умумий активлари 1 044,8 трлн сўмга етганлиги ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид