Logo

«Paynet» акциядорларига 238 млрд сўмдан ортиқ дивиденд тўлайди

Бугун 19:151 дақиқа

Компаниянинг ҳар бир оддий акцияси учун 146 сўмдан дивиденд белгиланган. Дивидендларни тўлаш 3-ноябрдан бошланган ва 3-декабрга қадар давом этади.

«Paynet» акциядорларига 238 млрд сўмдан ортиқ дивиденд тўлайди © Ijtimoiy tarmoqlar

«Paynet» акциядорлик жамияти 2026-йилнинг биринчи ярмида олинган соф фойда ҳисобидан 238 млрд 58 млн сўм дивиденд тўлайди. Бу ҳақда компаниянинг 3-ноябр куни ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилиши якунларида маълум қилинди.

Қарорга кўра, дивидендлар компаниянинг жами 1 млрд 630 мин 534 минг 413 дона жойлаштирилган оддий акциялари бўйича тақсимланади ва ҳар бир аксига 146 сўмдан тўғри келади.

Таққослаш учун, 2026-йилнинг 5-октябр куни компания ҳар бир акцияга 68,79 сўмдан дивиденд белгилаган эди. Янги қарорда бу миқдор 112 фоизга (2,1 бараварга) ошиб, 146 сўмга етган.

Дивидендларни тўлаш 3-ноябрда бошланган ва 3-декабрда якунланиши белгиланган бўлиб, тўловлар тўлиқ пул шаклида амалга оширилади.

Молиявий кўрсаткичлар ва бошқа қарорлар

Биринчи ярим йиллик якунида «Paynet» 615,5 млрд сўм соф фойда кўрган. Демак, янги қарор билан ушбу фойданинг қарийб 38,7 фоизига тенг маблағ дивиденд тўлашга йўналтирилмоқда.

Компаниянинг тўққиз ойлик натижаларига кура эса соф фойда 780,2 млрд сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос давридаги 330,5 миллиард сўмлик кўрсаткичдан 2,4 баравар кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Paynet» GoInvest'нинг асосий акциядорига айлангани хабар қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид