add

Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади

Президент тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш бўйича фармон имзолади.

Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фармон билан мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими ва фармацевтикани ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир қанча тиббиёт ходимлари мукофотланди.

Жумладан, улар «Фидокорона хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари, I, II даражали «Соғлом авлод учун» орденлари, I, II даражали «Саломатлик» ҳамда «Дўстлик» орденлари, шунингдек, «Соғлом турмуш», «Келажак бунёдкори», «Шуҳрат» медаллари тақдирланди.

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соҳа фидойиларини табриклагани ҳақида хабар бергандик.

Теглар

Мавзуга оид

Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади | Vaqt.uz