add

Президент Конституция куни муносаботи билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Табрикда Ўзбекистондаги демократик ислоҳотлар, халқ ҳокимиятчилигини мустаҳкамлаш ва конституциявий қадриятларни ҳаётга татбиқ қилишни давом эттириш таъкидлаб ўтилди.

Президент Конституция куни муносаботи билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев 8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан бутун Ўзбекистон халқини табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент табригида қайд этилишича, вакиллик органларини чинакам халқ минбари, халқ овозига айлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг давоми сифатида 2026 йилнинг 1 январидан туман ва шаҳарларда ҳам ҳоким ва Кенгаш раислари вазифаларини алоҳида ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширилади.

«Бир сўз билан айтганда, халқ ҳокимиятчилиги, вакиллик демократияси, Конституция ва қонун устуворлиги каби конституциявий принципларга бундан буён ҳам содиқ қолиб, ушбу йўналишдаги ислоҳотларимизни янада қатъий давом эттирамиз», дейилади президент табригида.

Таъкидланишича, 2025 йилда аҳоли жон бошига даромад 3 минг 500 долларни ташкил этган. Мактабгача таълимда қамров 78 фоиз, олий таълимда эса 42 фоизга етган, одамларнинг ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайган. Шунингдек, 1 миллион нафардан зиёд фуқаро камбағалликдан чиқарилди, камбағаллик даражаси 6,6 фоизга туширилди.

«Конституциямиз ва барча ютуқларимизнинг ижодкори бўлган мард ва олийжаноб халқимиз доимо омон бўлсин!», дея якунланади давлат раҳбарининг табриги.

Теглар

Мавзуга оид