add

Қўшнилар бир-бирига йирик инвестиция киритмоқда. Марказда — Ўзбекистон

Марказий Осиёда давлатлари инвестиция оқимининг асосий қисми Қозоғистон бизнесининг Ўзбекистондаги лойиҳаларига тўғри келмоқда.

Қўшнилар бир-бирига йирик инвестиция киритмоқда. Марказда — Ўзбекистон

2021 йилдан бери Марказий Осиё мамлакатлари ичидаги ўзаро инвестициялар ҳажми йилига ўртача 24,4 фоизга ошиб, Яевроосиё маконидаги умумий ўсиш кўрсаткичи — 2,8 фоиздан бир неча баробар юқори қайд этилди. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки ҳисоботида маълум бўлди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг биринчи ярми якунига келиб, Марказий Осиё давлатларининг бир-бирига киритган инвестициялари ҳажми 1,3 миллиард долларга етди. Бу 2024 йил охирига нисбатан 12,5% кўп.

Ҳудудда асосий сармоядорлар сифатида Қозоғистон ва Ўзбекистон кўрсатилган. Қозоғистоннинг улуши 72 фоизни, яъни 928 миллион долларни ташкил этса, Ўзбекистоники 28 фоиз — 367 миллион долларга тенг. Шу билан бирга, Ўзбекистон минтақа бўйича энг йирик инвестиция қабул қилувчи мамлакат сифатида қайд этилди. Мазкур улуш умумий жараённинг 53 фоизини, яъни 680 миллион долларни ташкил этган.

Маълум бўлишича, минтақадаги инвестиция оқимининг асосий йўналиши Қозоғистон бизнесининг Ўзбекистондаги лойиҳалари бўлган. Қирғизистон 34 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда турса, Қозоғистоннинг ўзи 11 фоизлик улушга эга.

Инвестицияларнинг деярли 60 фоизи қурилиш ва қайта ишлаш тармоқларига йўналтирилган бўлиб, улар мос равишда 440 миллион ва 340 миллион доллар ҳажмдаги қимматга эга. Экспертлари бу динамикани минтақада инфратузилма янгиланиши, уй-жойга талаб ўсиши ва маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш жараёнлари билан боғлиқ деб баҳолади.

Теглар

Мавзуга оид