Тошкентда муҳандислар 8 минг доллар пора билан қўлга тушди

Бугун 11:551 дақиқа

Тошкент шаҳрида электр тармоқлари корхонасининг икки нафар муҳандиси 400 млн сўмлик жаримани 65 млн сўмга тушириб бериш эвазига пора талаб қилгани учун қўлга олинди. Улар тушириб беришни ваъда қилган.

Тошкентда муҳандислар 8 минг доллар пора билан қўлга тушди © DXX matbuot xizmati

Маълум бўлишича, пойтахт туманларидан биридаги электр тармоқлари корхонаси муҳандислари тижорат банк филиали биносида ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг тармоққа нотўғри схема орқали уланганини аниқлаб, бу ҳолат бўйича расмий далолатнома тузган.

Текширув натижасида электр энергияси ҳисоб-китоблари хато юритилгани қайд этилган ва шу асосда 400 млн сўм миқдорида жарима ҳисобланган.

Тергов материаллари

Тергов материалларига кўра, муҳандислар электр ҳисоблагични тармоққа улаган масъул МЧЖ раҳбаридан мазкур жаримани 65 млн сўмгача камайтириш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида муҳандислар пул маблағини учинчи шахс орқали қабул қилиб олаётган вақтда ушланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва иш бўйича барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид