Трамп Эронга сўнгги ультиматумни қўйди: Ё шартга кўниш, ёки тўлиқ вайронагарчилик!

АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик энг юқори чўққига чиқди. Трамп Теҳронга даҳшатли шарт қўйди. Бу сафарги зиддият яна қандай кутилмаган фожиаларга сабаб бўлади?

Трамп Эронга сўнгги ультиматумни қўйди: Ё шартга кўниш, ёки тўлиқ вайронагарчилик!

АҚШ делегацияси Эрон билан тинчлик музокараларининг навбатдаги босқичини ўтказиш учун душанба куни Покистонга етиб боради. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг «Truth Social» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Эрон зудлик билан келишувга рози бўлиши шарт, акс ҳолда Вашингтон мамлакат инфратузилмасига аёвсиз зарбалар беради.

«Биз жуда адолатли ва оқилона келишув таклиф қиляпмиз. Умид қиламанки, улар буни қабул қилишади. Чунки агар улар бундай қилмаса, АҚШ Эрондаги барча электр станциялари ва кўприкларга зарба беради. Ортиқ «яхши йигитлар» бўлмайди!» — дея кескин баёнот берди Доналд Трамп.

Ҳўрмуз бўғозидаги кескинлик

Ушбу таҳдидли баёнотлар фонида Яқин Шарқдаги вазият янада мураккаблашмоқда. Олдинроқ Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ўз қарорини бекор қилиб, ушбу йўналишдан ўтмоқчи бўлган иккита кемага қарата ўт очган эди. Трамп Теҳроннинг бу ҳаракатини «ўт очишни тўхтатиш шартларининг тўлиқ бузилиши», дея баҳолади.

Теҳроннинг жавоби

Ҳозирча Эрон томони музокараларнинг иккинчи босқичида иштирок этиш ёки этмаслиги борасида аниқ ва расмий жавоб қайтаргани йўқ. Бироқ, «Bloomberg» нашрининг «Tasnim» ярим расмий агентлигига таяниб хабар беришича, расмий Теҳроннинг ўз қатъий талаби бор.

Эрон томони АҚШ мамлакат портларига қўйилган ҳарбий-денгиз блокадасини тўлиқ олиб ташламагунча, Вашингтон билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормаслигини маълум қилган. Бу эса Покистонда режалаштирилган тинчлик мулоқотларининг тақдирини янада катта сўроқ остида қолдирмоқда.

Теглар

Мавзуга оид