add

Январ ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун 15:251 дақиқа

Январ ойининг сўнгги ўн кунлигида ҳаво ҳарорати −20…−25 даражагача пасайиши мумкин.

Январ ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

2026 йил январ ойида Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши, ойнинг охирги ўн кунлигида аномал совуқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

1–2 январ кунлари республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланади, ёғингарчилик кузатилмайди. Бироқ 3 январ куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида республика бўйича ёмғир ёғиши, айрим жойларда эса қорга айланиши мумкин.

Марказий ва жануби-шарқий ҳудудларда 4 январ куни кечаси ва эрталаб ёғингарчилик давом этиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Кейинчалик биринчи ўн кунлик охирига қадар ёғингарчилик кузатилиши кам эҳтимол сифатида баҳоланмоқда.

Биринчи ўн кунликда ҳаво ҳарорати кечалари асосан 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, айрим жойларда эса 5 даража совуққача пасайиши мумкин. Кундуз кунлари ҳарорат +8...+13 даража илиқ бўлади.

Иккинчи ўн кунликда ҳарорат кечалари +1...+6 даража илиқдан -1...-6 даража совуққача, кундуз кунлари эса +10...+15 даража илиқдан -2...-3 даража совуққача ўзгариб туради. Республика шимолида эса совуқ кучайиб, ҳарорат -13...-15 даража совуққача етиши мумкин.

Учинчи ўн кунликда совуқ тўлқинлар кириб келиши сабабли ҳарорат янада пасайиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда тунги ҳарорат −20…−25 даражагача, кундуз кунлари эса −5…−15 даража атрофида бўлиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид