add

Яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилган фуқаро қўлга олинди

Кеча 12:531811 Дақиқа

Маълум булишича, гумонланувчи шахс наркотик моддаларни мижозларга Telegram ботлар орқали сотган.

Яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилган фуқаро қўлга олинди

Андижон шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган махсус тезкор тадбир давомида уйида нарколаборатория ташкил қилган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган шахснинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, уйдан «гашиш», кристал кўринишидаги синтетик модда, «Тропикамид» дори воситалари ва гиёҳванд тайёрлашга мўлжалланган хом-ашёлар топилган.

Шу билан бирга, махсус идишлар, қадоқлаш учун зип пакетлар, тўртта мобил телефон ва бир дона ноутбук ашёвий далил сифатида олинган.

Текширув жараёнида ноутбукда мижозларга синтетик моддаларни сотиш ва локация ташлаб беришда фойдаланилган учта телеграм-бот аниқланган. Қўшимча равишда, уй шароитида нарколаборатория ташкил қилиш бўйича видео ва расмли қўлланмалар мавжудлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда нарколаборатория ташкил этган эр-хотин қўлга олинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид