add

АҚШ 66 та халқаро тузилмадан чиқишини эълон қилди

Доналд Трамп маъмурияти АҚШ манфаатларига жавоб бермайди деб баҳоланган 66 та халқаро ташкилотдан чиқиш ҳақида қарор қабул қилди.

АҚШ 66 та халқаро тузилмадан чиқишини эълон қилди

Оқ уй АҚШнинг 66 та халқаро ташкилотдан чиқиши ҳақида расман маълум қилди. Қарорга кўра, ушбу тузилмалар эндиликда Америка манфаатларига хизмат қилмайди деб топилган.

Маълумотларда қайд этилишича, Доналд Трамп топшириғига мувофиқ, федерал идоралар БМТ тизимига кирувчи 31 та, БМТдан ташқари бўлган 35 та халқаро ташкилот фаолиятида иштирок этиш ва уларни молиялаштиришни тўхтатади.

Оқ уй баёнотида ушбу қарор ташқи сиёсатни қайта кўриб чиқиш ва халқаро мажбуриятларни АҚШнинг миллий манфаатларига мослаштириш сиёсати доирасида қабул қилингани таъкидланган. Қайд этилишича, гап фақат формал аъзолик эмас, балки бюджет маблағларининг самарали сарфланиши ҳақида ҳам бормоқда.

Аввалроқ Трамп АҚШнинг ҳарбий бюджети кескин оширилиши мумкинлигини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, глобал беқарорлик шароитида мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун мудофаа харажатларини 1,5 трлн долларгача етказиш зарур.

Экспертларнинг фикрича, халқаро тузилмалардан чиқиш АҚШ ташқи сиёсатида изоляционизм элементларининг кучайишидан далолат беради. Шу билан бирга, Вашингтон бу қарор орқали ташқи харажатларни қисқартириш ва стратегик устуворликларни қайта белгилашни кўзламоқда.

Теглар

Мавзуга оид