add

Путин муҳожирларни ишдан бўшатиш учун асослар рўйхатини кенгайтирди

Бугун 17:556451

2026 йил 1 мартдан Россияда мигрантларни ишдан бўшатишга доир янги қоида амал қила бошлайди.

Путин муҳожирларни ишдан бўшатиш учун асослар рўйхатини кенгайтирди

2026 йил 1 мартдан Россияда мигрантларни ишдан бўшатишга доир янги қоида амал қила бошлайди. Янги тартибга кўра, иш берувчилар ходимлар сонини қисқартиришда фақат федерал қонунларга эмас, балки минтақавий ҳужжатларга ҳам таянади. Россия президенти Владимир Путин чет эллик ишчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг рўйхатини кенгайтирувчи қонунни имзолади.

Энди иш берувчилар минтақавий иш ўринлари чекловлари ошиб кетган тақдирда мигрантлар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ташаббус Давлат думасига "Янги одамлар" фракцияси депутатлари томонидан киритилган. Уларнинг баҳолашича, бу ишдан бўшатилган ходимларнинг суд даъволари хавфини камайтиради.

2014 йилдан бошлаб Россия Федерацияси субъектлари чет эллик ишчиларни жалб этиш учун йиллик чекловларни белгилаш ҳуқуқига эга бўлди.

Бундай ҳолатларда корхоналар мигрантлар сонини камайтириши шарт, акс ҳолда уларга маъмурий жавобгарлик таҳдид солади: юридик шахслар учун 800 минг рублдан 1 миллион рублгача жарима ёки икки ҳафтадан кам бўлмаган муддатга фаолиятни маъмурий тўхтатиб қўйиш кўзда тутилган.

Теглар

Мавзуга оид

Путин муҳожирларни ишдан бўшатиш учун асослар рўйхатини кенгайтирди | Vaqt.uz