Logo

Колумбияда 7,4 балли зилзила содир бўлди

Зилзила оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 570 киши жароҳатланди.

Колумбияда 7,4 балли зилзила содир бўлди © AP

Колумбияда 10-август куни 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида камида 132 киши ҳалок бўлган, 570 дан ортиқ одам жароҳатланган. Бу ҳақда мамлакат президенти Абелардо де ла Эсприэля маълум қилди.

3

Фото: Reuters

Колумбия геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 07:34 да содир бўлган. Унинг маркази Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дел-Палмар ҳудудида, тахминан 100 километрдан ортиқ чуқурликда жойлашган.

4

Фото: Getty Images

photo_2026-08-11_10-59-42

Фото: AP


Асосий силкинишдан кейин бир қатор афтершоклар ҳам қайд этилган. Зилзила мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам сезилган.

5

Фото: Getty Images

photo_2026-08-11_11-00-48

Фото: AP

Мамлакатда умуммиллий фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни излаш ва қутқариш ишларини давом эттирмоқда. Қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкин.

6

Фото: Reuters

photo_2026-08-11_11-01-55

Фото: AP


Зилзила мамлакатнинг ғарбий қисмидаги бир қатор шаҳарларда катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган. Перейра, Кали ва Манисалесда 1500 дан ортиқ турар жой жиддий зарарланган. Дастлабки маълумотларга кўра, 60 га яқин бино бутунлай қулаб тушган. Жумладан, 18 та шифохона ва 52 та мактаб биноси ҳам зарар кўрган.

7

Фото: Getty Images


Маълумот учун, зилзила Абелардо де ла Эсприэля президентлик лавозимига киришганидан уч кун ўтиб содир бўлди. У июнь ойидаги сайловнинг иккинчи босқичида Иван Сепедани ортда қолдириб, мамлакат президенти этиб сайланган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Колумбияда 7,4 балли зилзила содир бўлди | Vaqt.uz