add

Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлаш хизматларига 14,6 трлн сўм сарфлади

20.11.2025 | 14:552241 Дақиқа

Ҳудудлар бўйича соғлиқни сақлаш хизматларига энг кўп маблағлар Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида сарфлангани маълум бўлди.

Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлаш хизматларига 14,6 трлн сўм сарфлади

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда тиббий хизматлар бозори ҳажми 14,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6 фоизга ошди.

Маълумотларга кўра, хизматлардан фойдаланиш бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келди. Пойтахт аҳолиси ҳисобидан 6,7 трлн сўмлик тиббий хизмат кўрсатилгани қайд этилди. Бу умумий бозорнинг деярли ярмига яқин қисмидир.

Иккинчи ўринда 1,4 трлн сўм билан Тошкент вилояти жой олди. Унинг ортидан 1,1 трлн сўмлик кўрсаткич билан Самарқанд вилояти келмоқда. Фарғона вилоятида хизматлар ҳажми 961,8 млрд сўмни, Наманганда 664,1 млрд сўмни, Андижонда эса 652,4 млрд сўмни ташкил этди.

Шунингдек, Бухоро вилоятида тиббий хизматлар 569,2 млрд сўмга тенг бўлган. Қашқадарёда 545,4 млрд сўмлик, Хоразмда 495,4 млрд сўмлик хизматлар амалга оширилган. Сурхондарё вилоятида бу кўрсаткич 373,8 млрд сўм бўлса, Жиззахда 358 млрд сўмни ташкил этди.

Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё вилояти (259,2 млрд сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (253 млрд сўм) ва Навоий вилоятига (238,4 млрд сўм) тўғри келди.

Аввалроқ Ўзбекистонда барча йўналишларда фаолият юритаётган шифокорлар сони 107,5 минг нафарга етгани маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид