Logo

Саида Мирзиёева «Aman Group» ва «Capital Group» раҳбарлари билан учрашди

Кеча 17:411 дақиқа

Компаниялардан бири дунё бўйлаб эксклюзив курортлар тармоғига эга, 21 та мамлакатда 36 та меҳмонхона, курорт ва резиденцияси бор.

Саида Мирзиёева «Aman Group» ва «Capital Group» раҳбарлари билан учрашди © Saida Mirziyoyeva Telegram kanali

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Aman Group» раиси Владислав Доронин ҳамда «Capital Group» директорлар кенгаши раиси Павел Тё билан учрашди. Бу ҳақда у ўз саҳифасида пост жойлади.

Унинг ёзишича, суҳбатда Бухорода туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилган. Администрация бошлиғи Ўзбекистон тарихий меросга авайлаб ёндашадиган халқаро брендлар билан шерикликка очиқ экани, бундай ташаббуслар мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишини қайд этди.

Маълумот учун, 1998-йилда Швейцарияда ташкил этилган «Aman Group» бутун дунё бўйлаб эксклюзив курортлар тармоғига эга (21 та мамлакатда 36 та меҳмонхона, курорт ва резиденция, яна 10 та лойиҳа эълон қилинган). 2015-йилдан буён гуруҳга Владислав Доронин раҳбарлик қилмоқда. У, шунингдек, Россиянинг «Capital Group» девелоперлик компанияси асосчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги туризм маркази битса, маҳаллий бюджетга тушадиган йиллик тушум қанча бўлиши айтилганди. Ўзбекистон туризм экспортида 6 миллиард долларлик маррани муддатидан 4 йил аввал забт этганди.

Теглар

Мавзуга оид