add

Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи бошланди

Ўзбекистон президентини АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау, АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи бошланди

Президени Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан 4 ноябр куни амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Эндрюс» авиабазасида Мирзиёевни АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау, АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Президент амалий ташрифини АҚШда ишлаётган ва таълим олаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар билан кўришишдан бошлади. Улар билан самимий суҳбатлашиб, катта муваффақиятлар тилади.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 5-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп билан учрашади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг «C5+1» форматидаги саммитида иштирок этади.

Тадбирлар дастуридан АҚШ Конгресси ва ҳукумати вакиллари билан музокаралар, ушбу мамлакат етакчи компанияларининг раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралар иштирокидаги давра суҳбати ҳам ўрин олган.

Теглар

Мавзуга оид

Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи бошланди | Vaqt.uz