Хитой АҚШни огоҳлантирди
10.09.2025 | 20:003 дақиқа
«Хитой доимо ўз тараққиётига эътибор қаратиб, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилиб келган», - дея таъкидлади мамлакат Мудофаа вазири.

Хитой АҚШни ўзининг ички ишларига аралашишдан ва ХХР ривожланишини тўхтатишга уринишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда ХХР Мудофаа вазири Дун Цзюн америкалик ҳамкасби Пит Хегсет билан видеоконференция шаклида ўтказилган суҳбатда маълум қилди. (https://tass.ru/mezhdunarodnaya-panorama/25016685)
«Хитой доимо ўз тараққиётига эътибор қаратиб, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилиб келган. Хитойни тийиб туриш ва унинг ишларига аралашиш мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракат», - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди Хитой марказий телевиденияси.
Шунингдек, Дун Цзюн Тайваннинг мустақиллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳар қандай фитна ва аралашувга ҳамда Тайван орқали Хитойни назорат қилишга уринишларга қатъий чек қўйилишини таъкидлади.
Маълумот учун, Қўшма Штатлар Тайван билан дипломатик алоқаларни 1979 йилда узиб, Хитой Халқ Республикаси билан муносабатларни йўлга қўйган. Бироқ, Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатини тан олиш билан бирга, айни пайтда Тайбэй маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда.
Шунингдек, АҚШ Тайваннинг асосий қурол етказиб берувчи манбаи ҳисобланади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Американинг оролга бир неча йил давомида етказиб берган ҳарбий юкларининг умумий миқдори 70 миллиард доллардан ошган.





