Logo

Халқаро шахмат мусобақалари ғолибларини рағбатлантириш миқдорлари кескин оширилди

Бугун 11:433 дақиқа

Янги бериладиган пуллар аввалгисидан жуда катта. Қолаверса, олдингилари базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб тўланган. Ҳозиргиси эса долларда.

Халқаро шахмат мусобақалари ғолибларини рағбатлантириш миқдорлари кескин оширилди © International Chess Federation

«Нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларини муносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–346-сон президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ёки совринли ўринларни эгаллаган Ўзбекистон шахматчиларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари оширилади. Рағбатлантириш чоралари спортчилар билан бирга уларнинг тренерларини ҳам қамраб олади. Яъни халқаро мусобақаларда натижа қайд этган шахматчиларнинг мураббийларига тўланадиган бир марталик мукофотлар миқдори ҳам кўпайтирилади. Тренерларга назарда тутилган пул мукофоти ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни охирги бир йил давомида тайёрлаган тренерларга берилади. Бунда ушбу маблағлар, тегишли Тренерлар кенгашининг қарорига асосан, спортчини тайёрлашда сўнгги 4 йилда иштирок этган тренер ва бошқа мутахассислар ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.

Ҳужжат билан шахматчилар ва уларнинг тренерларига бериладиган пул мукофотларининг янги миқдорлари ҳам тасдиқланган.

1


Қарорга кўра, катталар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасида олтин медални қўлга киритганлар 200 минг, кумуш медаль эгалари 100 минг, бронза соҳиблари эса 50 минг доллардан мукофот пули олади. Уларнинг тренерларига эса мос равишда 50, 25 ва 12,5 минг доллардан берилади.

Ёшлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси совриндорлари учун ҳам бир марталик пул мукофотлари оширилди. Улар олтин учун 20, кумушга 10, бронзга эса 5 минг доллардан олади. Устозларига мос равишда 5 минг, 2,5 минг ва 1250 доллардан берилади.

Шунингдек, Халқаро шахмат федерацияси таснифига кўра, жаҳон миқёсидаги мусобақаларда олтин олганларга 15 минг, кумуш қўлга киритганларга 7,5 минг, бронза олганларга эса 3750 доллар берилади. Уларни тайёрлаган тернерлар 7 минг, 3,5 минг ва 1750 долларга эга бўлади.

Бундан ташқари, Осиё миқёсидаги мусобақаларда 1-ўринни олганлар 10 минг, 2-ўринни эгаллаганлар 5 минг ва 3-ўрин соҳиблари 2,5 минг доллар, уларнинг тренерлари эса мос равишда 5 минг, 2,5 минг ва 1250 доллар билан мукофотланади.

Қолаверса, шахматчи халқаро гроссмейстер спорт унвонини олса, ўзига ҳам, устозига ҳам 5 минг доллардан берилади.

Аввал қанча бўлганди?

Бу галги мукофот пуллари жуда катта. Негаки президентнинг 2022-йил 5-августдаги «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-347-сонли қарорида суммалар ҳозиргига қараганда кичик бўлган ва у базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб берилган. Масалан, 2026-йил 1-сентябрдан БҲМ миқдори 440 минг сўм бўлди. Агар ҳозирги БҲМ миқдоридан келиб чиқсак ҳам сумма кескин катта бўлмайди.

Катталар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 баравари (880 млн сўм), кумуш олганларга 1000 баравар (440 млн сўм), бронза ютганларга 500 баробари (220 млн сўм) бўлади. Уларнинг тренерлари эса 1000, 500, 250 баравардан олган.

Халқаро шахмат федерацияси таснифига кўра, жаҳон миқёсидаги мусобақаларда олтин олганларга 300, 150 ва 75 баравардан, устозлари 150, 75 ҳамда 57,5 баравардан мукофот олишган. Қолганлар эса қуйидагича:

2

Теглар

Мавзуга оид

Халқаро шахмат мусобақалари ғолибларини рағбатлантириш миқдорлари кескин оширилди | Vaqt.uz