add

Lonely Planet Тожикистонни 2026 йилнинг энг яхши 25 саёҳат йўналиши қаторига киритди

Бугун 18:202931

Машҳур Lonely Planet йўлбошчи журнали Тожикистонни 2026 йил учун дунёдаги энг илҳомлантирувчи 25 туристик манзиллар қаторига киритди. Асосий эътибор мамлакатнинг Помир тоғларига қаратилган.

Lonely Planet Тожикистонни 2026 йилнинг энг яхши 25 саёҳат йўналиши қаторига киритди

Машҳур саёҳат нашри Lonely Planetнинг навбатдаги рейтингида Тожикистон 2026 йил учун дунёдаги энг яхши 25 туристик тажрибалар қаторига киритилди. Мутахассислар мамлакатни табиатни яхши кўрадиган ва саёҳатда фаол дам олишни хуш кўрадиганлар учун идеал йўналиш сифатида баҳолаган.

Нашрга кўра, Помир тоғлари бугунги кунда дунёдаги энг илҳомлантирувчи саёҳат нуқталари қаторига киради. У ерда сайёҳларни ҳайратлантирувчи тоғ манзаралари, чиннидек тоза ҳаво ва ҳақиқий очиқ табиат муҳити кутиб туради.

Тожикистоннинг жойлашуви нисбатан чеккада бўлишига қарамай, мамлакат меҳмонлари маҳаллий аҳоли меҳмондўстлигининг жонли гувоҳига айланмоқда. Чўпонлар, йўлбошчилар ёки балиқчилар сайёҳларни гулхан атрофидаги самимий суҳбатга таклиф этиши одатий ҳолат экани таъкидланади.

Нашр айниқса мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Помир тоғларига алоҳида эътибор қаратган. Бу тоғлар Тожикистоннинг табиий рамзларидан бири бўлиб, Помир халқи маданияти, таомлари ва тили мамлакатнинг бой маданий меросининг ажралмас қисми экани қайд этилган.

Помир тракти бўйлаб саёҳат қилиш ўнлаб манзарали масканлар ва эсда қоларли йўналишларни очиб беради. Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–апрель ойларида Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳудудига 2 мингдан ортиқ ички ва 600 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган. 2024 йил якунига кўра эса мамлакатда 200 га яқин туризм компанияси фаолият кўрсатган бўлиб, шуларнинг 35 таси айнан Тоғли Бадахшон ҳудудида ишлаган.

Теглар

Мавзуга оид

Lonely Planet Тожикистонни 2026 йилнинг энг яхши 25 саёҳат йўналиши қаторига киритди | Vaqt.uz