add

Google 2025 йилдаги энг кўп қидирилган 10 та сўровни эълон қилди

Бугун 08:189213 дақиқа

Google йил якунларини сарҳисоб қилиб, 2025 йилда дунё бўйлаб энг кўп қидирилган сўзлар, янгиликлар ва шахслар рейтингини тақдим этди.

Google 2025 йилдаги энг кўп қидирилган 10 та сўровни эълон қилди

Қидирув тизими трендлари статистикасига кўра, Google Gemini нейрон тармоғи номи 2025 йилда Google’даги энг машҳур сўровга айланди. Бу маълумот компаниянинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Таҳлилчилар 2025 йилда фойдаланувчилар қайси сўзлар, иборалар ёки атамаларни ўтган йилларга нисбатан кўпроқ қидирганини аниқлади. Барча қидирув йўналишлари орасида «Gemini» сўзи етакчилик қилди — Google томонидан яратилган чат-бот шундай номланади. Бу дунёдаги энг машҳур ва илғор сунъий интеллект хизматларидан бири ҳисобланади.

Трендлар орасида иккинчи ўринда «Ҳиндистон Англияга қарши» сўрови турибди. Бу икки мамлакат терма жамоалари ўртасидаги крикет ўйинлари туркумига тааллуқли. Учинчи ўринда 10 сентябр куни оммавий тадбир пайтида отиб ўлдирилган ёш америкалик сиёсатчи Чарли Киркнинг исми жой олган.

Топ-5 га яна иккита спорт сўрови — футбол бўйича клублар жаҳон чемпионати ва «Ҳиндистон Австралияга қарши» ҳам киритилган. Кейингиси ушбу терма жамоалар ўртасидаги крикет учрашувларига оид. Ўнталикка шунингдек, Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллект тизими, крикет бўйича Осиё чемпионати, Эрон, iPhone 17 ҳамда «Покистон ва Ҳиндистон» сўровлари ҳам киритилган.

 

Топ-10 қуйидагича кўринишга эга:

1. Gemeni;

2. Ҳиндистон Англияга қарши;

3. Чарли Кирк;

4. Клублар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионати;

5. Ҳиндистон Австралияга қарши;

6. DeepSeek;

7. Крикет бўйича Осиё чемпионати;

8. Эрон;

9. iPhone 17;

10. Покистон ва Ҳиндистон.

 

Янгиликлар орасида Чарли Киркнинг ўлдирилиши биринчи ўринни эгаллади. Энг муҳим бешта хабар қаторига Эрон-Исроил уруши, АҚШ ҳукумати фаолиятининг тўхтатилиши, янги Рим папасининг сайланиши ва Лос Анжелесдаги ёнғинлар ҳам кирди.

Ўнта асосий янгилик рўйхатини 30 июлда Камчаткада содир бўлган кучли зилзила якунлади. Бу зилзила 1952 йилдан буён минтақадаги энг кучлиси бўлди. Мана, тўлиқ ўнта асосий янгилик рўйхати: 

1. Чарли Киркнинг қотили;

2. Эрон;

3. АҚШ ҳукумати фаолиятининг тўхтатилиши;

4. Янги Рим папасининг сайланиши;

5. Лос-Анжелесдаги ёнғинлар;

6. «Мелисса» бўрони;

7. АҚШда «Тик-Ток»нинг тақиқланиши;

8. Зоҳран Мамданининг Ню Йорк шаҳри мэри сайловларидаги ғалабаси;

9. АҚШда USAID дастурининг якунланиши;

10. Камчаткада содир бўлган зилзила ва цунами.

Фойдаланувчилар энг кўп 20 ёшли америкалик қўшиқчи D4vd (Девид Берк) шахсияти ҳақида сўрашган. У 14 ёшли қизни ўлдиришда гумон қилинмоқда, чунки қизнинг жасади унинг номига рўйхатдан ўтказилган автомобилдан топилган. Қуйида тўлиқ топ-10 рўйхати келтирилган:

1. D4vd;

2. Кендрик Ламар (реппер);

3. Жимми Киммел (ҳазилкаш ва теледастур бошловчиси);

4. Tayler Robinson (Чарли Киркнинг ўлдирилишида гумонланувчи);

5. Рим папаси Leo XIV;

6. Шедер Сандерс (Америка футболининг профессионал ўйинчиси);

7. Бианка Цензори (дизайнер ва реппер Кане Уэстнинг турмуш ўртоғи);

8. Зоҳран Мамдани (Ню Йорк шаҳрига сайланган мэр);

9. Грета Тунберг (экофаол);

10. Санаэ Такаичи (Япония Бош вазири).

Google бошқа тоифалар бўйича ҳам якуний натижаларни эълон қилди. 2025 йилда вафот этган машҳурлар орасида фойдаланувчилар энг кўп рок мусиқачиси ва Black Sabbath гуруҳининг асосчиси Оззи Осборн ҳақида маълумот излашган. Энг машҳур актёр «Анора» филми юлдузи Майки Медисон бўлди, филм эса ўзи филмлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

Телекўрсатувлар орасида «Монстр: история Эда Гина» сериали, китоблар орасида эса америкалик ёзувчи Колин Гувернинг «Сенга ачинаман» романи энг машҳур бўлди. Ўйинлар тоифасида ARC Raiders етакчилик қилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид